Ўзбекистон 9,3 млн. долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 9 млн. 365 минг АҚШ доллари қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавотлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўп демакдир.

Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробарга, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробарга, Украинага экспорти 1,7 баробарга, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробарга ва Туркманистонга эскпорти 1,3 баробарга ортган. Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда Беларус ва Италия давлатлари ҳам қўшилди.

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии