Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида нечанчи ўринни эгаллагани маълум бўлди

Deep knowledge group консорциуми тузган ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400дан кўпроқ банд бўйича тузилиб, унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

Рейтингга умумий ҳисобда 200 та давлат киритилган. 

Рейтингга кўра, биринчи бешталикдан Швейцария, Германия, Исроил, Цингапур ва Япония жой олган. Биринчи ўнталикни эса Австрия, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея якунлаган. 

Охирги ўринларни Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан эгаллаган.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган. 

Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4404 нафарга етди, ундан вафот этганлар 18 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, коронавирусдан 3354 киши соғайиб кетган. 

Deep Knowledge Group илмий тадқиқотлардан тортиб, инвестициялар, тадбиркорлик, таҳлиллар, ОАВ, хайрия ва бошқа кўплаб соҳаларда ишловчи тижорат ва нотижорат ташкилотлари консорциуми ҳисобланади.

(Visited 827 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии

  • Feruz Nabiyev 12:10, 12 Червня 2020

    Salom menga karonavirusni yoqotish uchun ajoyib g’oya bor