Ўзбекистон ва Швейцария ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котиби вазифасини бажарувчи Кристина Ланг билан телефон орқали суҳбатлашди.

Томонлар Ўзбекистон – Швейцария муносабатларининг бугунги кундаги ривожланиш суръатиини юқори баҳоладилар, турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия соҳаларидаги ҳамкорлик устувор хусусиятга эгалиги қайд этилди.

Телефон орқали суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатлари, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии