Ўзбекистонда 255 кишида (аҳоли орасида 54 та) коронавирус аниқланди, 26 нафар беморнинг аҳволи оғир

Бугун, 27-июнь куни мамлакатимизда 255 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 54 нафари аҳоли орасида (шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 Аввал хабар қилганимиздек, бугун 202 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7682 нафар бемордан 5240 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2422 нафар бемордан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 673 нафар, стационар карантинда эса 23 991 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

(Visited 31 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии