Ўзбекистонда 28 ноябрь ҳолатига кўра яна 171 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 753 (+171) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
36 нафари Тошкент вилоятида,
108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалиниб вафот этган беморлар 608 нафарга етди.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 40 нафар,
Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 047 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2098 нафар бемордан 198нафари оғир, 44 нафари эса ўта оғир аҳволда.

(Visited 19 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии