Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларидан 2022 йил охирига қадар утилизация йиғими ундирилмайди

Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларидан 2022 йилнинг охирига қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига таяниб, Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2022 йилнинг 31 декабригача қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилади:

  • юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);
  • юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
  • ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек. эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситалари учун ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 августдан бошлаб айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилган.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии