Ўзбекистонда биринчи археологик парк ташкил этилади

Қадимий «Арк қўрғони»нинг 2,5 гектардан иборат археология ҳудудида Ўзбекистонда биринчи археологик паркни ташкил этиш ишлари бошланди

Таъкидланишича, археологик парк лойиҳаси Ўзбекистондаги Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти томонидан тайёрланяпти.Ўзбекистонда ҳозирча ягона қурилиши кутилаётган археология парки вилоят тарихига ва туризм ривожига катта хисса қўшиши ҳамда вилоятга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун янги туризм йўналиши бўлади.

Маълумот ўрнида, Арк қалъаси Бухоронинг энг қадимги тарихий меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. У ғарбдан шарқка томон ёйилган еттибурчакни эслатади. Охирги археологик тадқиқотларга қараганда, қалъа деворлари милоддан аввалги ИВ даврда барпо этилган.

Маълумот учун, Арк қўрғонининг сақланиб қолган 1,1 гектар майдонида Бухоро давлат музей қўриқхонаси фаолият юритмоқда.

(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии