Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун Турк компанияси билан 230 млн долларлик шартнома имзоланди

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги Туркиянинг каннабис етиштириш билан шуғулланувчи «JFC Enerji Yatirim Sanayi ve Ticaret A.S.» компанияси билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи умумий қиймати 229,6 миллион долларга тенг меморандумни имзолади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, мазкур ширкат техник каннабис ўсимлиги уруғларини қайта ишлаш йўли билан озиқ-овқат, косметика, тўқимачилик, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқишга ихтисослашган. Маълумки, техник каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоза олинади.

Ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади. Тупроқдан таркибидан заҳарли моддаларни чиқариб олиш, атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради. Техник каннабис 110 кун ичида 23 метрга етади ва бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради.

(Visited 111 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии