Ўзбекистонда қайси вазирликда ёш раҳбарлар кўпроқ?

Ёшлар ишлари агентлиги таҳлилига кўра, 20та вазирликнинг марказий аппаратида 849 нафар ёшлар ишлайди. Уларнинг 121 нафари раҳбар лавозимида.

Энг кўп ёш раҳбарлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигида ёш раҳбарлар умуман йўқ.

849 нафар ёш ходимнинг 210 нафари хотин-қизлардан иборат. Гендер тенглиги бўйича энг юқори кўрсаткич Сув хўжалиги вазирлигига, энг қуйиси эса Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тўғри келади.

(Visited 9 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии