Ўзбекистонда яна бир молиявий пирамида аниқланди

Қашқадарёда сохта акцияларни 9 млн долларга пуллаб, молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бир нечта фуқаролар мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, унда Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки «Н» хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқародан жами 9 миллион АҚШ доллари йиғиб олган.

Шунингдек, янада кўпроқ маблағ жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида йиғилган 9 миллион АҚШ долларидан 800 минг АҚШ долларини одамларга фоиз ҳисобида беришган.

Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига Volkswagen, ўғли А.Н. номига 2 та Lacetti русумли автомашина ва Қарши шаҳридан савдо дўкони сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

(Visited 92 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии