“Ўзим болага зорман. Қандай қилиб болани уришим мумкин?” Олмалиқдаги боғчада болаларни ургани айтилган тарбиячи воқеага изоҳ берди

Мазкур боғча тарбияланувчисининг отаси ижтимоий тармоққа видео жойлаган, унда тарбиячи болаларга қўполлик қилгани, бақиргани акс этган. Маълум бўлишича, тасвирни олган А.А.нинг фарзанди мазкур боғчага қатнаётганига ҳали 1 ой ҳам бўлмаган. Ота табиячилар иши, тарбия жараёни ва озиқ-овқат таъминоти ҳақида бирор бир фикр билдирмаган.

Аммо тарбиячи Ҳ.Ў.нинг ҳаракатларига тоқат қилолмаганини айтган: «Уни болаларга бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлдим. Уларга бақириб, қўрқитиб, йиғлатган. Битта менинг фарзандим эмас, фарзандимдан ташқари 4 нафар бола йиғлаб турган эди».

Вилоят мактабгача таълим муассасаси бошқармаси методистининг сўзларига кўра, тарбиячи ҳақиқатан ҳам болаларга овозини кўтарган, лекин уларни урмаган. Тарбиячининг ўзи ҳам бўлган воқеага изоҳ берди.

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь