Қозоғистонда ҳам коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилди

Қозоқ миллий аграр университети қошидаги Халқаро вакцинология маркази раҳбари Қайсар Табинов вакцинани биринчилардан бўлиб ўзида синаб кўрди.

Қозоғистонда ҳам коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилди. Бу ҳақда platforma.uz  хабар қилмоқда.

Коронавирусга қарши қўлланиладиган ушбу дори воситаси Австралияда ишлаб чиқарилган ва у айни пайтда клиник синовдан ўтказилмоқда.

Қўшниларимиздан вакцинани ўзида синаб кўриш учун қабул қилган биринчи инсон Қозоқ миллий аграр университети қошидаги Халқаро вакцинология маркази раҳбари Қайсар Табинов бўлди.

Айни пайтда мазкур мамлакатнинг ўзида ҳам COVID-19дан ҳимояланиш учун вакцина яратиш устида ишлар олиб бориляпти ва биринчи намуналар тайёр. Хабар берилишича, бу борадаги клиник синовлар тез орада бошланиб қолади.

(Visited 94 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии