Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг чемпионлик жангига оз вақт қолди. У эса ҳалиям Тошкентда

 

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг чемпионлик жангига оз вақт қолди. У эса ҳалиям Тошкентда. Муаммо нимада?

Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров 10 октябрь куни IBF Interim камари учун россиялик Сергей Липенецга қарши жанг ўтказиши лозим.

Аммо, жангга 25 кун вақт қолган бўлсада, боксчимиз ҳозирда Тошкент шаҳрида машғулотлар олиб бормоқда. Яхши биласиз, АҚШ умуман бошқа минтақа, ушбу мамлакат иқлими ҳам биздан фарқ қилади. Мана шундай муҳим жанг олдидан боксчи эртароқ АҚШга бориб, вазиятга, иқлимга мослашиши лозим бўлади. 

“Айни пайтда Тошкент шаҳрида машғулотлар ўтказмоқдаман. Шу 2-3 кун ичида виза масаласи ҳал бўлса бўлди, акс ҳолда жанг ноябрь ойига сурилади. Бу борада “Top Rank” компаниясига ҳам маълум қилинган. 2-3 кун ичида АҚШ элчихонаси очилиб, виза олсак океанортига жўнаб кетаман. Бўлмасам, жангим ноябрь ойига сурилади”, – дея изоҳ берган Абдуқаҳҳоров Оламспорт сайтига берган интервюсида.

(Visited 10 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии