Ҳаким Фузайлов – «Хўжанд» бош мураббийи этиб тайинланди

Тожикистонлик таниқли мутахассис Ҳаким Фузайлов «Хўжанд» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бунгача жамоани бошқарган сербиялик мураббий Никола Лазаревичнинг ўрнини эгаллади. Бунга Лазеревичнинг ўз юртидан Тожикистонга етиб кела олмаётгани сабаб бўлган. 

Маълумот учун, ўз вақтида Душанбенинг «Помир» клуби сафида тўп сурган Ҳаким Фузайлов мураббийлик фаолиятини 1998 йилда Ўзбекистонда бошлаб, «Бухоро» ва Самарқанднинг «Динамо» клубларини бошқарган. 2005-2011 йилларда эса Россиянинг «Ростов» ва «Локомотив» клублари селекционер мураббийи лавозимида фаолият юритган. 2012 йилда эса Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи сифатида ишлаганди. 2016-2019 йиллар давомида эса Тожикистон миллий жамоаси ҳамда Душанбенинг «Истиқлол» клубида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, «Хўжанд» клуби сафида 4 нафар ўзбекистонлик футболчи – Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев ҳамда Андрей Сидоров фаолияти юритмоқда. Сўғд вилояти шарафини ҳимоя қилувчи клуб Тожикистон Олий Лигаси биринчи даврасидан кейин 19 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Истиқлол» ҳисобида 25 очко мавжуд.

(Visited 6 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии