Ҳазораспда одамларнинг ун олиш учун бир-бири билан ёқалашгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Жорий йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Ҳазорасп туманида одамлар 10 кг ун олиш учун бир-бири билан ёқалашаётганлиги ҳақида асосланмаган хабар тарқалди.  Карантин даврида тумандаги барча маҳаллаларга  арзонлаштирилган савдо дўконлари ва кўчма бозорлар орқали ун маҳсулотлари белгиланган тартиб асосида етказилмоқда.

Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги,  прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.   

Хусусан, Ҳазорасп туманига «Боғотдон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 1-навли 50кг қопли ун маҳсулотлари биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Ҳар бир маҳаллага кўчма автодўконлар орқали ун, макарон, нон, ёғ, картошка, пиёз каби махсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда.

Мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини бирламчи истеъмолбоп маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, айрим фуқароларимизнинг ваҳима билан фейк хабар тарқатиши, эҳтиёжидан ортиқ 3-4 қоплаб ун маҳсулотини сотиб олиш ҳолатлари кузатилаётгани ўринсиз ахборотларни авж олишига сабаб бўлмоқда.

Ҳазорасп аҳолиси азалдан тадбиркорлар юрти саналган. Шундай экан, карантин пандемияси даврида ҳар бир юртдошимиз Президентимиз олиб бораётган сиёсий бошқарувда кўмакчи бўлишини, маҳаллада, жамиятда ўзининг саҳоватлилик, сабр-тоқат ва ҳамжиҳатлик каби ўзбекона хислатлари билан ўрнак бўлишини сўраймиз. Зеро, саховат ва кўмак бор жойда тартиб-интизом ва барака бўлади.

(Visited 9 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии