Россияда коронавирусга қарши яратилган вакцина 100 фоиз иммунитет ҳосил қилди

Мутахассислар кўнгиллиларнинг 100 фоизида «COVID-19»га қарши иммунитет ҳосил бўлганини қайд этишган.

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев мамлакатнинг кўнгиллиларда синалаётган вакцинаси натижаларини маълум қилди

Дмитриев CNN телеканалига берган интервьюсида тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар кўнгиллиларнинг 100 фоизида «COVID-19»га қарши иммунитет ҳосил бўлганини қайд этишган, дея айтган.

«Синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари кўнгиллиларнинг 100 фоизида дори қабул қилинганидан сўнг 21-куни иммунитет шаклланганини кўрсатди», — деди Дмитриев .

Таъкидланишича, олинган натижа иккинчи уринишдан сўнг икки ҳисса кўпаяди. Синалаётган вакцина ҳайвонларда ҳам 100 фоиз иммунитет ҳосил қилган.

Вакцина тафсилотлари катта эҳтимол билан август ойида ошкор қилиниши мумкин, дея жавоб қилган РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев. 

(Visited 992 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии

  • Shahobiddin 18:29, 1 Серпня 2020

    Albatta vaksina haqidagi fikrlar va yangiliklar shu kunlarsa koplab eshityapmiz lekin birortasini aniq konkired qachon ishlab chiqish xaqida e’lon qilishmayapdi ,menimcha bu ham siyosiy bir o’yin.