Ўзбекистонда 1 февралдан “проездной”лар чиқарилмайди

2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Aкциядорлик Жамияти Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади (активлаштирилади).

Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. 

Эслатиб ўтамиз, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

“Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади”,–дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” ахборотида.

(Visited 30 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь