14-сентябрдан пойтахтда иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади.
Хусусан, 14-18 сентябрь кунлари 7 ва 8-Иссиқлик марказларининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

7-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:
– Қорасув кўчасида;
– Бешариқ кўчасида;
– Бирлашган кўчасида;
– Бирлашган 2-тор кўчасида;
– Элбек кўчасида;
– Асалобод кўчасида;
– Қурувчилар кўчасида;
– Уйсозлар кўчасида;
– Паркент кўчасида;
– Чўлпон кўчасида;
– Алимкент кўчасида;
– Оҳангарон шоссеси
– Тузель-1,2,3,4 даҳаларида;
– Уйсозлар-1 даҳасида
– Асалобод-1,2 даҳасида;
– Авиасозлар -1,1а,2,3,4 даҳаларида

8-Иссиқлик марказининг таъминот ҳудудидаги:

– Янги Сергели йўли кўчасида;
– Меҳригиё кўчасида;
– Сўғдиёна кўчасида;
– Қипчоқ кўчасида;
– Чинор кўчасида;
– Давлатобод кўчасида;
– Дўстлик кўчасида;
– Мирзо Турсунзода кўчасида;
– Жаҳонаро кўчасида;
– Қўрғонтепа кўчасида;
– Сергели 1-8А даҳаларида;
– Йўлдош-1-18 даҳаларида;
– М-1,2,3 даҳаларида;
– Дўстлик-1,2 даҳаларида.

(Visited 93 times, 2 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии