АҚШ чет эллик талабаларни мамлакат ҳудудига киришини таъқиқлайди

АҚШ, университетлари онлайн тизимга ўтказилган чет эллик талабаларни мамлакат ҳудудига киришини таъқиқлайди.

Бу ҳақда иммиграция ва божхона полициясининг хабарида таъкидланган. Ф-1 ва М-1 визаларига эга бўлган талабаларга чекловлар қўйилади.

Университетлари онлайн таълимга ўтишга қарор қилган талабаларга виза берилмайди ва мамлакатга киритилмайди. Мамлакатда қолиш учун талабалар “ўқитиш режими” мавжуд бўлган (онлайн бўлмаган) бошқа ўқув юртларига ўтишлари мумкин.

Ўқув муассасалари, ўқувчиларни онлайн таълим тизимга ўтгандан кейин ўн кун ичида хабардор қилишлари тавсия қилинди.

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии