AҚШ маъмурлари Трампнинг даромади тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди

 

AҚШда йиллик молиявий ҳисобот эълон қилинди, унда президент Доналд Трампнинг 2019-йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилган. Унга кўра, 2019-йилда Оқ уй эгасининг даромади камида 446 миллион долларни ташкил қилган. Президентлик лавозимидаги иш ҳақидан ташқари Трамп Флорида штатидаги курортларидан, Вашингтондаги меҳмонхонасидан, Ню-Жерсидаги голф клубидан фойда кўрганлиги айтилмоқда. 2016-йилги сайлов пойгаси пайтида ва ундан олдин, Трамп унинг бойлиги 10 миллиард доллардан ошгани маълум қилинганди, аммо экспертлар унинг активларининг умумий қиймати сезиларли даражада паст яъни кам деб тахмин қилишди, деб хабар беради ТACC.

(Visited 53 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии