АҚШда коронавирусга қарши 14 хил вакцина клиник синовдан ўтказилади

АҚШда синовдан ўтказиш учун коронавирусга қарши 14 хил вакцина танлаб олинди, деб хабар бермоқда Дарё NBC президент администрацияга таяниб.

Қайд этилишича, Трамп администрациясининг коронавирусга қарши вакцинани яратишни тезлаштиришга доир дастурига мувофиқ, ушбу вакциналар ўтган ҳафтада 93 та вакцина орасидан танлаб олинган. Яқин икки ҳафтада қолган вакциналар қўшимча синовдан ўтказилади ва администрацияга кўра уларнинг ярми клиник синовларнинг кейинги босқичига ўтади.

NBC телеканалида айтилишича, вакцинани тезлаштириш бўйича илмий ва ишлаб чиқариш саъй-ҳаракатлар «бир неча миллиард доллар»га тушади.

Аввалроқ Bloomberg Дональд Трамп администрацияси коронавирусга қарши вакцинани яратишни тезлаштирадиган лойиҳани ишлаб чиқаётганини маълум қилганди. У вакцинани яратишга кетадиган вақтни 8 ойга қисқартиради ва у кейинги йилнинг баҳорида эмас, шу йилнинг охирига келиб пайдо бўлади.

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии