АЛИМЕНТ жазо эмас, мажбурият!

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 14.11.2011 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Вахидовдан ундирувчи З.Икрамова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ходимлари иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.Вахидов мунтазам равишда алимент тўловларини тўлаб келган.

Ҳозирда, фарзандларидан бирининг вояга етганлиги сабабли, бир нафар фарзанди учун 06.11.2020 йил куни вояга етгунига қадарли ҳисобланган 10 млн 450 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.
Шу сабабли, собиқ эр-хотинлар ўртасида келишувга эришилиб, ундирувчи З.Икрамованинг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди.

(Visited 25 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии