АҚШ Конгресси Жо Байденни АҚШнинг 46-президенти деб тан олди

АҚШ Конгресси 7 январь кунги мажлисида Жо Байденнинг АҚШнинг 46-президенти этиб сайланганини тасдиқлади.

Республикачи сенаторларнинг аксарияти капитолий тепалигидаги воқеалардан сўнг ўз позициясини ўзгартирди. Шундай қилиб, Жо Байден ва Камала Харрис тандеми Американинг олий қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланди.

20 январь куни инаугурацияда Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида қасамёд қабул қилади. Сенат ва вакиллар палатасининг умумий йиғилишида амалдаги вице-президент Майк Пенс Жозеф Байден 306та, Дональд Трамп 232та овоз олганини эълон қилди. Дональд Трамп бу натижаларга рози эмаслиги, аммо хукумат алмашинуви тинч йўли билан ўтишини ваъда қилди. “Ҳукумат алмашинуви тинч, АҚШ конституцияси доирасида юз беради” деди у.

Бунгача тартибсизликларда камида 4 киши халок бўлгани хабар қилинган эди.

Пойтахтда амалдаги президент Дональд Трампнинг тарафдорлари сўнгги сайловлар натижаларини тасдиқлаши керак бўлган учрашувни тўхтатиб, Конгрессга бостириб киришди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари дастлаб одамлар оқимини жиловлай олмаган. Бино атрофида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва намойишчилар ўртасида бир неча тўқнашувлар юз берди. Конгрессни қўриқлаётган полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва қурол ишлатган.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 31 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии