Буюк Британияда коронавирус юқтирган Aрманистон президенти Aрмен Саркисиян касалхонага ётқизилди. У Лондон касалхонасида даволанади, дея хабар қилди унинг матбуот хизмати.
“Коронавирус касаллигини юқтирган ва уйда даволанган Aрманистон президенти касалхонага ётқизилди. Унда касаллик оғир кечмоқда. Президентда юқори иситма, икки томонлама пневмония бор”, – дейилади хабарда. Саркисян Лондонга Янги йилни оиласи ва набиралари билан нишонлаш учун борган эди. Инфекцияни ҳам ўша ерда юқтириб олган.
Насиба Тўхтаева
(Visited 11 times, 1 visits today)