Азиз Абдуҳакимов “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашув якунига кўра, “Атлетико Мадрид” клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

“Атлетико Мадрид” клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь