Азиз Абдуҳакимов: Туризм соҳасидаги инқирозга қарши жамғарма фонди 110 миллион доллардан ошди

Жорий йилнинг 1 июнь куни “Тикланиш сари йўл” мавзусида туризмга оид халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. Жумладан, туризмни қўллаб-қувватлаш Фондининг субсидиялари ва грантлари қуйидагича ишлатилади:

туризм соҳасидаги инновацион бизнес ғоялар ва “стартап” лойиҳаларини амалга ошириш учун субсидиялар ажратиш (1,5 млрд. сўм миқдорида);

Миллий туроператорларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

 ҳар бир чет эллик сайёҳ учун 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия;

 сотиб олинган темир йўл ва авиачипталар нархининг 30 фоизини қоплаш;

Хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш учун меҳмонхоналар харажатларини қоплаш:

 3 юлдузли меҳмонхона – ҳар бир хонага 5 миллион сўм;

 4 юлдузли меҳмонхона – ҳар бир хонага 10 миллион сўм;

 5 юлдузли меҳмонхона – бир хонага 15 миллион сўм.

 овқатланишнинг тематик пунктлари, овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун лойиҳа қийматининг 30 фоиз миқдорида грантлар тақдим этилади;

 янги туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича гидларга – 5 млн. сўм, туроператорларга – 10 млн. сўм миқдорида грант ажратилади.

Инқирозга қарши жамғарманинг умумий фонди 110 миллион АҚШ долларидан оширилди.

Туризмни тиклашга қаратилган ушбу ва бошқа чора-тадбирлар 500 миллион АҚШ долларидан ошиқ туристик пул айланмаси ва 350 миллион АҚШ долларидан ортиқ қўшимча туристик хизматлар экспортининг вужудга келишига замин яратади.

 

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии