Баъзи чекка қишлоқларда ичимлик суви умуман етиб бормаган. Қандай ишлар олиб бориляпти?

Бугун АОКАда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2021 йил январь ойи бошида очилган @uzsuv_chat гуруҳига вилоят, туман ва шаҳар сув таъминоти жамиятларини масъул вакиллари бириктирилди. Ушбу гуруҳга республика бўйича кунига 500 га яқин мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Телеграм”даги “suvmuammobot” ва “uzst_bot” ботлари орқали ўтган 3 ой давомида 300 га яқин мурожаат ҳал этилди.

 Илк марта республика бўйича “1255” ягона қисқа рақами ишга туширилди. Мазкур рақамга кунига 1000 га яқин мурожаатлар келиб тушяпти ва улар ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш учун “Телеграм” ижтимоий тармоғида 24 соат “онлайн” бўладиган диспетчерлик гуруҳи йўлга қўйилган. Тез кунларда аварияларни бартараф этишда оператив муносабатни ошириш мақсадида “Сувни асра” мобил иловаси ишга туширилади. Афзаллиги – авария акс этган нуқтани расмга олиб мобил илова орқали жўнатилади ва GPS тизимлари орқали ўша нуқтага авария бригадаси етиб боради.

Брифинг давомида Zamon.uz мухбири “Ўзсувтаъминот” Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев билан интервью уюуштирди.

 Сўнгги вақтда блогерлар томонидан танқидий материаллар кўп бўляпти, бунга муносабатингиз?

– Танқидий материаллар  вақтида ўрганиб чиқиляпти. Яқинда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  “Кимда газ, свет, сувда муаммо бор?” номли пост остидаги инфратузилмавий масалалар бўйича минглаб изоҳлар орқали қолдирилган бўлса, шундан ичимлик суви ва канализацияга оид жами 150 та мурожаат ва муаммолар тизимли равишда ўрганиб чиқилди ҳамда уларнинг 135 таси ёки 90 фоизи ижобий ҳал этилган.

Шу каби постлар остидаги ҳар бир изоҳдаги мурожаатчилар билан боғланган ҳолда вилоятлардан масъуллар бириктириляпти, туман ва маҳаллалар кесимида алоҳида ўрганиб чиқилиб, мавжуд муаммоларнинг ечими республикадаги барча манбалар ҳисобидан шакллантирилган дастурларга киритилганлиги аниқланиб, бошқаларини киритиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳларда қолдирилган сув йўқлиги хусусидаги муаммоларнинг бир қисми электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқлиги ҳам аниқланмоқда. Маълумки, ичимлик суви ҳайдаш насослари электр токи орқали ишлайди ва электр энергиясида кўп узилишлар юзага келгаётгани учун ичимлик сувида ҳам тўхталишлар бўлмоқда.

 Ижтимоий тармоқларга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти олис қишлоқлар аҳолисидан бўлиб, улар марказлашмаган ичимлик суви билан таъминланмаганликларини билдиришмоқда.

Ўзсувтаъминот Акциядорлик Жамияти ахборот хизмати ходими Бобур Жалолов: – Ушбу олис қишлоқларнинг аҳолисига сув таъминоти масъулияти чекланган жамиятлар томонидан маҳаллий хокимликлар билан биргаликда тасдиқланган жадвал асосида жами 1721 та махсус техникалар (шундан 1443 таси тадбиркорлар) орқали ичимлик сувини етказиб бериш йўлга қўйилган ва бу ишлар “Ўзсувтаъминоти” АЖнинг доимий назоратида.

 Бундай вақтларда аҳоли ичимлик суви билан қандай таъминланади?

Махсус транспорт воситалари (водовоз) ёрдамида аҳолига узулуксиз ичимлик суви етказиб берилади.

 Баъзи чекка қишлоқларида ичимлик суви умуман етиб бормаган жойларга ичимлик суви етказиш бериш бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?

– Ҳозирда республика бўйича 73 фоиз ичимлик сув билан таъминланган. Қолган ичимлик суви етиб бормаган ҳудудлар 2021-2022 йил дастурларига киритилган. Бу аҳолига жойига борган ҳолда тушунтирилди. Банклардан кредитлар оляпмиз, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ҳамда ўзимизнинг ҳисобимиздан режа бўйича босқичма -босқич амалга оширамиз.

Ҳозирда Наманган шаҳрида  Сув иншооти қуриш бўйича халқаро очиқ тендер ўтказиляпти. Бунга 23 та хорижий кампания  ариза берган. Март ойида тендерда ким ютса, уша ташкилот қуради. Шунда Наманган шаҳри  ва унга туташ бешта туман аҳолиси оқова сув қувурига уланади.

Бу лойиҳа яна қайси вилоятларда бўляпти?

– Ҳозирда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида, Бухорода, Қашқадарёнинг Ғузор туманида сув иншооти қуриш ишлари олиб бориляпти. Кеча Самарқандда янги энергия тежамкор насос   қуришга шартнома имзоланди.  Янги насосларнинг эски насослардан фарқи шундаки , улар электр энергиясини  50  фоизга тежайди.  

Миробод туманида ҳам баъзи худудларда оқова сув  қувурлари ўрнатилмаган, бу бўйича ишлар олиб бориляптими? 

– Миробод туманида хозир Кореялик ҳамкаорлар билан оқова сув қувурлари ўрнатиш бўйича лойиҳа қилиняпти. Агар кутилган натижани берса,  бошқа туманларга ҳам шу усул қўлланилади.

 

Муножат Валиева

(Visited 30 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь