Бектемир Мелиқўзиев машҳур бокс юлдузига қарши жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади. Буни россиялик боксчининг ўзи ҳам тасдиқлади, деб ёзмоқда Оламспорт.

Баҳс 2021 йилнинг 30 январь куни Москвадаги “Лужники” стадионида ташкил этилиши айтилмоқда. 

Маълумот учун, Ковалёв шу кунгача проф боксда 39 та жанг ўтказган ва уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (29 нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган (3 та нокаут). 1 та баҳсда дуранг қайд этган. Ўз вақтида WBA, IBF ва WBO камарларига эгалик қилган. Сўнгги жангини жаҳон бокси юлдузи Сауль Альваресга қарши ўтказиб, 11 раундда нокаутга учраган. 

Бектемир Мелиқўзиев эса шу кунгача 6 марта проф жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (5 та нокаут).

(Visited 59 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь