Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида қўлга олинди

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

(Visited 57 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии