Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати маълум қилди.

М.Ҳамроев 1983 йил 9 мартда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2004 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (сиртқи), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси(кундузги)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент, молия.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими ҳисобхонаси 2-тоифали ҳисобчи-тафтишчиси сифатида бошлаб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бюджет инспекцияси 1-тоифали иқтисодчиси(2003-2005), Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бошқарув органларини молиялаштириш сектори мудири (2005-2006), Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси (2006-2007), Когон тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари – халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи (2007-2009), Когон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири (2009-2012), Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси ижтимоий соҳа ва туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи (2012), Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари (2012-2013), “Eriell GmbH” Австрия, Вена компаниясининг нефть ва газ корхоналарини қуриш департаменти катта ҳисобчиси (2013-2017), Когон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари(2017-2018) лавозимларида ишлаган.

2018 йилдан шу вақтгача Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор

(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь