Бухорода дўкондан 10 млн сўмлик “сотка”ларни ўмарган ака-ука қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан берилган маълумотга кўра, “Хўжа Ориф” маҳалласида яшовчи ака-ука ўғрилар қўлга олинган.

Ушбу маҳаллада яшовчи ака-ука М.Ш. ва У.Ш. олдиндан жиноий тил бириктириб, кечаси ўз маҳалласида жойлашган “Азизбек-Ҳазрат” МЧЖга қарашли савдо дўконига ҳеч ким йўқлигида дўкон эшигини бузиб кириб, ўғирлик жиноятини содир қилишган.

Улар дўконга ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 3 миллион 500 минг сўмлик “Самсунг А-51” русумли, баҳоси 3 миллион сўмлик “Самсунг А-31” русумли, баҳоси 2 миллион сўмлик “RED MI 9” русумли ва баҳоси 2 миллион сўмлик “RED MI 9С” русумли телефон аппаратларидан бир донадан ўғирлаб, жабрланувчи А.М.га жами 10 миллион 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Ушбу ҳолат туман ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан “иссиқ изида” фош этилиб, улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда М.Ш. ва У.Ш.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Visited 40 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии