Буюк Британия Boing 777 самолётлари учун ўз ҳаво майдонларини ёпди

Буюк Британия расмийлари Американинг Брумфилд шаҳри устида парвоз пайтида ҳаво лайнерининг двигатели ишламай қолганлиги сабабли Boing 777 самолётлари учун ўз ҳаво майдонларини ёпди.

“Ушбу воқеалардан сўнг, Boing Б777 самолётларига Буюк Британиянинг ҳаво ҳудудига кириш вақтинча тақиқланади”, – дейилади хабарда. Мамалакат фуқаро ва авиацияси маъмурияти бирон бир британиялик авиакомпания ушбу русумдаги двигателлари бўлган самолётларни ишлатмаслигини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, ҳозирда дунё бўйлаб шу каби 128 та самолётдан 69 тасига техник хизмат кўрсатилмоқда, қолганлари эса омборда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Boing 777 самолётининг двигатели парвоз пайтида ёниб кетди, унинг бўлаклари Колорадо штатидаги Бруммфилд шаҳрига тушган. Жабрланганлар йўқ.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 6 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь