CDC Ўзбекистонда инфекцияни аниқлаш тизимини яхшилашга ёрдам беради

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази (CDC) Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 20 нафар эпидемиологи ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 10 нафар мураббийи учун беш кунлик дала эпидемиология ўқув дастурини (FETP) бошлади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Режалаштирилган тренинг уч ойлик ўқитиш модулидан иборат бўлиб, у ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда амалга оширилади. CDC ушбу дастурнинг Тошкент тиббиёт академияси тузилмасининг интеграциялашувига ёрдам беради ва кейинчалик у Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.

«Дастурнинг Ўзбекистондаги битирувчилари мамлакатнинг COVID-19 тарқалишини ўз вақтида аниқлаш ва унга чора кўриш борасидаги потенциалини мустаҳкамлайди, касалликларни кузатиш тизимларини яратиш ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг касалликка оид тажрибаларини тушунишига ўз ҳиссаларини қўшади», — дейилади элчихона хабарида.

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь