Чилида норозилик намойишлари: “Ягона халқ енгилмайди”

Чили пойтахти Сантьягода оммавий норозиликларнинг бир йиллиги арафасида янга тартибсизликлар бошланди. Намойишчилар “Ягона халқ енгилмайди” деб бақиришган.

Ҳукумат шу куни намойишлар бошланганидан бир йил ўтиб нормал ҳаётга қайтаётганини, аммо жиноий тўдаларни қонунга таянган ҳолда назорат қилиш кераклигини эълон қилган эди. Янги намойишлар референдумга 1 ҳафта қолганида бошланди.

Чилиликлар икки саволга жавоб топиши керак: мамлакатга янги конституция керакми? Агар керак бўлса, қайси орган уни тузиши керак? Овоз бериш баҳорда бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли бу ҳам ортга сурилди. Ўтган йилнинг октябрь ойи ўрталарида ижтимоий нотенглик, йўл ҳақининг ошиши ва коррупциядан норози минглаб чилиликлар кўчага чиқишди.

Бу намойиш охирги 30 йилдаги энг каттаси бўлди. Олдин намойишлар пойтахтда бошланиб, кейинчалик бошқа шаҳарларга тарқалган. Намойишлар тез орада тартибсизликка айланиб кетди. 30 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Акцияларни тўхтатиш учун президент Себастьян Пиньера фавқулодда вазият эълон қилди.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии