“Давлат яшашим учун ҳамма шароитни қилиб бериши керак!” — Боқимандаликни даволаш жуда қийин

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида ёрдамга муҳтож инсонлар “Темир дафтар”ларга киритилиб, уларга ёрдам ташкил қилинмоқда. Ҳар куни аҳоли мурожаатлари оғзаки ва ёзма равишда қабул қилиниб, керак бўлса мутасадди раҳбарлар билан жойига бориб ўрганиляпти. Бир сўз билан айтганда, давлат томонидан ёрдам берилмоқда. Бироқ, кўпгина аризачилар аҳоли кам таъминланган оила эканлигини айтиб, моддий ёрдам масаласида хеч ким кўмак бермаётганини ва бунга мутасадди раҳбарларни айблашади.

Масалан мурожаат нечоғлиқ хақиқат эканлигини билиш мақсадида суриштириш ишлари олиб борилса, мурожаатда айтилган айтилган гапларнинг умуман акси бўлиб чиқади. “Мен ёлғиз аёлман, вояга етмаган фарзандларим бор, давлат мени таъминлаш керак”, “Мен хеч қаерда ишламайман, боқувчим йўқ” “Мен кам таъминланганман, давлат яшашим учун ҳамма шароитни қилиб бериши керак” каби сўзлар шулар жумласидан.

Zamon.uz таҳририятига 50 ёшдан ошган, оғуфурушлик билан шуғуллангани учун ўн бир йил дваомида озодликдан маҳрум этилган фуқаро ёрдам сўраб мурожаат этди. Унинг айтишича, таъмирсиз уйда яшаётгани ёлғиз ўзи яшаётган экан ва сўнгги уч кунда туз татимагани, уйни таъмирлашда, моддий ёрдам кўрсатишда давлат қонун даражасида ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган.

Савол туғилади: бу одамнинг етти муччаси соғ, ақли жойида, ишлашга имкони борку, унинг меҳнат қилишига нима тўсқинлик қилмоқда? На оиласига, на жамиятга заррача фойдаси тегмайдиган бу каби одалар, афсуски, орамизда учраб туради.

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимларининг фикрича, ҳақиқатдан қийналган одамлар ёрдам сўраб жуда камдан-кам холда мурожаат этар экан. Ёлғиз аёлларнинг кўпчилиги ҳатто давлатдан ёрдам сўрашдан ҳам уялади. Улар аёл бўлса-да, бировдан ёрдам кутмай, меҳнат қилиб, уй қуришга, фарзандларини бировдан кам қилмасликка уринмоқда. Аммо, баъзида боқимандаликдан ор қилмай, мурожаатчилар орасида такроран моддий ёрдам сўраганлар кўпчиликни ташкил этди. Ҳаттоки, бу кунгача бир неча марта ёрдам кўрсатилган бўлса-да, яна ёрдам сўрашдан ор қилмайди. Мана шундай нотўғри ҳатти-ҳаракатлар натижасида хақиқий ёрдамга муҳтож одамлар қолиб кетмоқда.

Тарихдан аёнки, қаерда бепарволик ва дангасалик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзбилармончиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Бекорчилик иллати қайси халқда илдиз отса, албатта, ўша халқни заифлаштиради, тараққиёт карвонидан ортда қолдиради.

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас дейди доно халқимиз. Боқимандаликни даволаш жуда қийин, бу уларнинг қон-қонига сингиб кетмасидан аҳолининг ўзини ҳам ҳаракат қилишга ўргатиш керак.

 

Муножат Валиева

(Visited 45 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии