Денгиз ўсимлиги таркибида соч тўкилишига қарши ноёб модда аниқланди

Соч тўкилишининг олдини оладиган ноёб восита аниқланди – таиландлик олимлар 50 киши иштирокида тажриба ўтказишди.

Таиландлик олимлар соч тўкилишига қарши янги воситани аниқлашди. Daily Mail хабарига асосан.

Тадқиқотчилар соч тўкилишининг энг кенг тарқалган шакли – андрогенетик алопециядан азият чекаётган 50 кишини жалб қилган ҳолда тажриба ўтказдилар.

Мангров дарахтининг бир тури бўлган денгиз авиценниясида соч тўкилишини тўхтатувчи авицехинон-C кимёвий моддаси борлигини аниқладилар.

Эксперимент иштирокчилари мунтазам равишда авицения экстрактини бош терисига суртишди. Олимлар авицехинон-C нафақат соч тўкилишини олдини олади, балки янги соч ўсишига ҳам ёрдам беради, деган хулосага келишди.

“Биз бу ўсимликда жуда кўп фойдали хусусиятларни топдик. Биринчидан, у ферментларнинг соч тўкадиган гормонларни ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, денгиз авиценнияси танада соч ўсишига ёрдам берадиган оқсилни ишлаб чиқаришга ёрдам беради”, – дейди Чулалонгкорн университети профессори Ванчай Дикнамкул.

Олимнинг таъкидлашича, соч тўкилишини олдини оладиган препаратларнинг аксарияти кимёвий моддалар билан синтез қилинган синтетик моддалардан иборат. Бундай маҳсулотлар кўп салбий таъсирларга эга, денгиз авиценнияси экстракти эса – табиий моддалардан иборат.

(Visited 42 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь