Бокс. Мадиёр Саидраҳимов илк жангини ғалаба билан бошлади
Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-92 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Мадиёр Саидраҳимов мусобақадаги илк жангида болгариялик Владислав Смиагликовга қарши рингга кўтарилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа у кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун жаҳон чемпионатида Шаҳрам Ғиёсов ва Абдумалик Ҳалаков ҳам рингга чиқади.
Аввалроқ Шаҳобиддин Зоиров кейинги босқичга йўл олгани ва бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида юртимиз шарафани кимлар ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







