Элдор Шомуродовнинг "нархи" кескин кўтарилди
Трансфермаркт футболчиларнинг баҳосини янгилади.

Унга кўра, “Рома” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов нархи 14 миллион евро этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу портал “Рома” ҳужумчисини 7 миллион еврога баҳолаётган эди.
У бу борада “Рома” таркибида Крис Смоллинг (12 млн. евро), Руи Патрициу (10 млн. евро), Стефан Эл-Шаарави (7 млн. евро) каби ўйинчиларни ортда қолдирди. Римликлар сафида энг қиммат ўйинчилар учлигидан Лоренсо Пеллегрини (45 млн евро), Никола Дзанёла (45 млн евро) ва Темми Абраҳам (38 млн евро) жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансфер ойнасида “Женоа” клубидан “Рома” сафига қўшилган эди. Шомуродов “Рома” клубида Италия А сериясида 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та ҳаммуаллифлик тўпини ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Аввалроқ Элдор Шомуродовда психологик муаммолар бўлиши мумкинлиги ва миллий терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







