Спорт

ЎФА конгрессида Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов қайта сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

ЎФА конгрессида Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов қайта сайланди

 

 

Унда дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов ассоциациянинг сўнгги йиллардаги фаолияти ҳақида ҳисобот берди.

 

Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Ҳабибулла Мирзаханов  45 та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сургани, 42 та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини кўрсатганини маълум қилди. Шундан сўнг, уларнинг номзоди овозга қўйилиб, қайта сайланди. Бундан ташқари, конгрессда ЎФА ижроия қўмитаси аъзолигига 9 нафар номзод ҳам тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сурхон” клубида содир бўлган вақеаларга ЎФА баёнот бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ–2026 олдидан тайёргарлик режаси маълум қилинди

Терма жамоа ЖЧ–2026 олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистонда "Men G'olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди.

custom img

Элдор Шомуродовнинг устози Италия жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда

Раньерининг Рим клубидаги самарали фаолияти ва катта мураббийлик тажрибаси жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзодлар қаторида кўрилишига асос бўлмоқда.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"