Спорт

Жаҳон теннисчилари рейтинги эълон қилинди: ким нечанчи ўринда?

АTP теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди. Унга кўра, биринчи учлик ўзгаришсиз қолди. Сербиялик Новак Жокович ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

Жаҳон теннисчилари рейтинги эълон қилинди: ким нечанчи ўринда?

 

 

Россиялик Даниел Медведев иккинчи, грециялик Стефанос Кикипас учинчи поғонада бормоқда. АҚШда ўтказилган «Cincinati» турнирида ғолиб чиққан германиялик Александр Зверев испаниялик Рафаэл Надални ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Надал эса 5-поғонага тушди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин янгиланган рейтингда 1 поғона кўтарилиб, 207-ўринни эгаллади. Яна бир теннисчимиз Ҳумоюн Султонов эса 8 поғона пастлади.

 

АТП рейтингида кучли ўнлик теннисчилари:

 

1 (1). Новак Жокович (Сербия)  —  11,113

2 (2). Даниил Медведев (Россия) —  9980

3 (3). Стефанос Кикипас (Греция) — 8350

4 (5). Александр Зверев (Германия) — 8240

5 (4). Рафаэл Надал (Испания) —  7815

6 (6). Доминик Тим (Австрия) — 6995

7 (7). Андрей Рубльёв (Россия) — 6400

8 (8). Маттео Берреттини (Италия) — 5533

9 (9). Рожер Федерер (Швейцария) — 4125

10 (10). Денис Шаповалов (Канада) — 3580.

 

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АTP даги ўрни:

 

207 (208). Денис Истомин — 344

419 (411). Ҳумоюн Султонов — 99

553 (554). Санжар Файзиев — 61

646 (644). Сергей Фомин — 42

687 (662). Жўрабек Каримов — 35.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Жаҳон теннисчилари рейтинги эълон қилинди: ким нечанчи ўринда? | Zamon.uz