Жасур Яхшибоев «Шериф»га ўтди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев фаолиятини Молдова чемпионатида давом эттиради.

Бу ҳақда молдаван клуби матбуот хизмати маълум қилди.
«Легия» Яхшибоевни «Шериф» клубига ижарага берган. Шартнома 2021/22 йилги мавсум якунига қадар тузилган.
Жасур тиббий кўрикдан ўтган ва «Шериф» билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда молдаван клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сречко Катанец Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.







