Спорт

Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи

"Челси”, “Интер” ва “Ювентус” клубларининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришни истамоқда.

Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи

 

Хабарларга кўра, мутахассис “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини қабул қилишга тайёр, бироқ у ҳали расман қабул қилинмаган. Инглиз клуби ҳамон Оле-Гуннар Сулшерни ишдан бўшатиш ёки бўшатмаслик борасида бирор қарорга келмаган. 

 

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Антонио Конте билан ҳали музокара ўтказмаган. Бундан аввал Сулшер қониқарсиз натижалар туфайли тез орада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги маълум бўлганди.

Англия премьер-лигаси 9-туридан сўнг “қизил иблислар” 14 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

 

Аввалроқ “Нюкасл” бош мураббийи Стив Брюс истефога чиққани ва Сулшер "МЮ"дан кетмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.