Миллатлар Лигаси. Испания Италиянинг рекордига нуқта қўйди
Кеча оқшом Испания ва Италия жамоалари ўртасида Европа Миллатлар Лигаси доирасида 1/2 финалнинг илк учрашуви бўлиб ўтди.


Қизғин ва муросасиз ўтган тўқнашувда Луис Энрике шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалабага қозонди.
Шу тариқа Италия терма жамоасининг 37 ўйиндан буён мағлубиятсиз серияси якунига етди. Роберто Манчини шогирдлари 35 тадан ғалабали серия қайд этган Бразилия ва Испания миллий жамоаларини ортда қолдириб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Миллатлар Лигасининг иккинчи яримфиналидан ўрин олган Бельгия ва Франция термалари баҳси бўлиб ўтади.
Жамшидбек Амиров







