Спорт

«ПСЖ» Мессининг маоши ҳақидаги миш - мишларни рад этди

«ПСЖ» клуби спорт директори Леонардо аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг маоши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотлар нотўғри эканини маълум қилди.

«ПСЖ» Мессининг маоши ҳақидаги миш - мишларни рад этди

 «Бу рақамлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Одатда футболчилар маоши ҳақидаги маълумотлар сир сақланади. Лекин шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Месси маоши бўйича ОАВ да тарқалаётган маълумотлар хато», — деди Леонардо.
18 сентябрь, шанба куни  L'Equipe нашри Месси «ПСЖ»да уч йил ичида тахминан 110 миллион евро маош олиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. 34 ёшли футболчининг маоши биринчи йилда солиқлардан кейин 30 миллион еврони ташкил қилади. Шу билан бирга, у криптовалютада 1 миллион евро, иккинчи ва учинчи йил учун эса йилига қарийб 10 миллион евро миқдорида пул олиши керак.
 Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2021 йил 10 августда «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома имзолади. Ушбу келишув яна  бир йилга узайтирилиши мумкин. Аргентиналик футболчи  Испаниянинг «Барселона» клубини шартнома  муддати тугаши натижасида  тарк этди.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"