Россия вакциналари билан эмланган спортчиларга ҳам қишги Олимпиадада иштирок этишга рухсат берилди
2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказиладиган мусобақада Россия вакциналари билан эмланган спортчиларга ҳам баҳсларда иштирок этишга рухсат берди.

Шунингдек, Олимпиадада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, тегишли халқаро ташкилотлар, мамлакатлар ёки минтақалар томонидан расман тасдиқланган барча вакциналар қабул қилинади.
Бундан аввал ушбу Олимпиада ўйинларида фақат эмланган спортчилар 21 кунлик карантинсиз иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Фақат тўлиқ эмланган спортчилар Хитой пойтахтига кира олади. Эмланмаган иштирокчилар Пекинга келганидан кейин уч ҳафталик карантиндан ўтишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари Пекин шаҳрида 2022 йилинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонга келгани ва Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚ жазолагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







