Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 17 та медални қўлга киритди
15-17 октабрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, юртдошларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлди:
Ёшлар ўртасида олтин билан:
-64 кг: Шаҳриёр Маматқулов
-71 кг: Мусохон Зиядинов
-50 кг: Сабина Давлатова
Кумуш:
-58 кг: Азам Рашидов
-59 кг: Азада Аймуратова
Бронза:
-98 кг: Мурод Эркинов
+98 кг: Дилрух Аслиддинов
-54 кг: Гулчирой Исмоилова
-72 кг: Бегойим Ҳайитова
Ўсмирлар ўртасида олтин билан:
-53 кг: Эгамберган Искандаров
-79 кг: Шахзодхўжа Шарипов
-50 кг: Гулҳаё Жўраева
Кумуш:
-47 кг: Эзоза Абдумўминова
Бронза:
-64 кг: Бехруз Омонов
-88 кг: Миржалол Нормўминов
-54 кг: Шаҳзода Азатова
-65 кг: Гулина Облақулова
Жамшид Амиров тайёрлади







