Спорт

“Токио-2020”: паралимпия ўйинларида ҳам байроқдоримиз ўзгарди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борди. Нарита аэропортида олинган тест натижаларига кўра, икки киши — дзюдо бўйича бир нафар спортчи ва мураббийда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.

“Токио-2020”: паралимпия ўйинларида ҳам байроқдоримиз ўзгарди

 

 

Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмайди.

 

 Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси  параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифини маъқуллади.

 

Жамшид Амиров

custom img

Роналдунинг трансфер қиймати кескин пасайиб кетди

“Ал-Наср”даги муваффақиятли мавсумга қарамай, футболчининг бозор қиймати пасайди.

custom img

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

custom img

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби эълон қилинди

Ушбу рўйхатдан ортда қолган мавсумда Ироқ чемпионати тўпурари бўлган Шерзод Темиров тушиб қолди.

custom img

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  жамоанинг ўйини ва ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.

custom img

Ўзбекистон Канадага 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди

Эдмонтон шаҳрида ўтган ўртоқлик учрашувида Канада Осорио ва Нельсоннинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

custom img

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Финалда “Арсенал” билан дуранг (1:1) қайд этган парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди.

custom img

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"