Дўконда ўғрилик қилган аёл қўлга олинди

Дўконда ўғрилик қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Олмазор тумани ички ишлар органларига аёллар кийими дўконида сотувчи бўлиб ишловчи 37 ёшли Умида А. мурожаат қилади. Унинг маълум қилишича, 2 сентябрь куни тахминан соат 12.45 да дўконга харидор сифатида номаълум аёл келган ва Умиданинг чалғиганидан фойдаланиб, унинг сумкасидан 180.000 сўм ва стол устида турган 2.000.000 сўмлик мобиль телефонини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи – 21 ёшли Валентина С. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

 
 
(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии