Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 59 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 59 миллиондан ошиб кетди, деб ёзади «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Сўнгги маълумотларга қараганда, дунёда пандемия бошидан буён 59 106 877 киши COVID-19’ни юқтириб олган, 1 395 176 киши вафот этган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, у ерда 12,4 миллиондан ортиқ киши вирусни юқтириб олган, 257,6 мингдан зиёди вафот этган. COVID-19’га чалиниш ҳолатлари сони бўйича иккинчи ва учинчи ўринларда Ҳиндистон (9,1 миллиондан ортиқ) ва Бразилия (6 миллиондан зиёд) турибди, ўлимлар сони бўйича эса иккинчи ўринда Бразилия (169,4 минг), учинчида — Ҳиндистон (133,7 минг).

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича тўртинчи ўринда Франция (2,1 миллион), бешинчида — Россия (2 миллиондан ортиқ) бормоқда. Вафот этганлар сони бўйича тўртинчи ва бешинчи ўринларни Мексика (101,6 минг) ва Буюк Британия (55,3 минг) эгаллади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги бир ойда дунё бўйича аниқланган касалланиш ҳолатлари пандемиянинг илк олти ойи давомида аниқлангандан кўра кўпроқдир. Сўнгги икки ҳафта мобайнида ташкилот бир ҳафта учун рекорд даражадаги касалланиш ҳолатларини қайд этди. АҚШда эса бир ҳафтада 1 миллиондан зиёд коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди.

(Visited 20 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии