Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 62 миллиондан ошди

Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 62 миллиондан ошди, деб ёзади «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Инфекция жами 62 094 127 кишида аниқланган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда қайд этилди — 13,2 миллионта. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,5 миллион), учинчи ўринда — Бразилия (6,2 миллион). Етакчи мамлакатлар бешлигидан Франция (2,26 миллион) ва Россия (тезкор штаб маълумотларига кўра 2,24 миллион) ҳам жой олди.

Пандемия бошидан буён дунёда 1,4 миллион киши коронавирусдан вафот этди. Ўлим ҳолатлари бўйича ҳам АҚШ етакчи бўлиб қолмоқда, мамлакатда коронавирусга чалинган 266 минг киши вафот этган. Ундан кейинда Бразилия (171,9 минг), Ҳиндистон (136,2 минг), Мексика (104,2 минг) ва Британия (58,1 минг) бормоқда.

(Visited 10 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии